Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида йилига 250 триллион сўмдан зиёд давлат харидлари амалга оширилаётгани қайд этилди. Шу боис, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш вақти келгани таъкидланди.
Келгуси йилги давлат инвестиция дастуридаги ҳар бир лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулотлар улуши қанча бўлиши аниқ белгиланади. Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.
Жумладан, энергетика, нефтгаз, кимё, металлургия, темир йўл каби тармоқлардаги йирик корхоналар 2-3 йиллик буюртмаларини кооперация порталига олдиндан жойлаштиради.
Маҳаллий корхоналар эса ушбу буюртмалар асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Уларнинг лойиҳаларига дастлабки босқичда 100 миллион доллар йўналтирилади.
Сўнгги йилларда энергетика соҳаси ислоҳ қилиниб, хусусий секторга кенг йўл очиб берилди.
Бу орқали 3,5 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳалари ишга тушди ва яна 31,5 миллиард долларлик 50 та лойиҳа бўйича ишлар жадал давом этмоқда.
Ҳудудий электр тармоқларининг бошқарувини хусусий секторга беришда амалий босқич бошланади. Хусусан, октябрда Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларига хусусий оператор жалб қилиш бўйича тендер эълон қилинади.
Келгуси йил Жиззах ва Сирдарёда ҳам худди шундай ишлар амалга оширилади.
Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди.
Йил якунигача яна 300 та кон ва майдонлар тадбиркорларга таклиф қилинади.
Қурилишда қум-шағалга эҳтиёжни қоплаш мақсадида 110 миллион куб метр захирали 172 та кон ҳам тадбиркорлик учун ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг