Ўзбекистонда ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди
Архив фото
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, 2023 йил 4 июндан 19 июнга қадар Ўзбекистондан Саудия Арабистонига ҳар куни 4та авиақатнов амалга оширилади.
Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Жумладан,зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди.
«Ҳаж-2023» мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетган ва айни пайтда улар томонидан барча ташкилий ва амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.
Тажрибали уламолар томонидан элликбошилар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан сафар олди ўқув машғулотлари ўтилди. Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан сафар олди ўқув машғулотларини бошлаб юборди. Ҳаж амалининг фазилати, рукнлари, сафарга тайёргарлик кўришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақидаги масалалар баён этилмоқда. Шунингдек, ҳаж ибодатининг одоблари ва тартиб-қоидалари ҳам тушунтирилмоқда. Қолаверса, зиёратчиларга ҳаж рисоласи ҳам тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг