Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахслар сони 563 мингдан ошди
2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 563 минг 15 та юридик шахс фаолият кўрсатмоқда. Йилнинг ушбу даврида рўйхатдан ўтган янги юридик шахслар сони эса 76 минг 234 тани ташкил этди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» канали хабар берди.
Фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони бўйича савдо соҳасида етакчилик қилди. Мамлакат бўйлаб 146,8 мингта савдо билан шуғулланаётган юридик шахс фаолият юритмоқда. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида эса 127,3 мингта юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамиятини тасдиқлайди.
Саноат соҳаси ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, 65,8 мингта юридик шахс ушбу йўналишда фаолият юритяпти. Қурилиш соҳасида эса 32,3 мингта юридик шахс фаолият олиб бораётгани қайд этилган. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси эса 28,4 мингта юридик шахс билан бешталикни якунламоқда.
Ҳудудлар кесимида ҳам юридик шахслар сони бўйича кўрсаткичлар юқори. Тошкент шаҳри 103 минг 141 нафар юридик шахс билан етакчилик қилди. Шунингдек, Самарқанд (53 минг 268 та), Фарғона (49 минг 647 та) ва Қашқадарё (43 минг 824 та) вилоятлари бу борада олдинда жойлашган.
Изоҳ сифатида шуни қайд этиш жоизки, банк операцияларини амалга оширмаган ва солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган тижорат ташкилотлари автоматик равишда нофаол ҳолатга ўтказилади. Ушбу тартиб юридик шахслар фаолиятини мониторинг қилиш ва назоратни кучайтиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг