Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Бирмингем бозорларида сотилади

18:55 08 Май 2024 Жамият
255 0

Элчи Равшан Усманов Бирмингем Савдо-саноат палатаси президенти Насир Аван билан учрашди.

Мулоқот давомида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакатда жойлашган махсус иқтисодий зоналар ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Бирмингем бозорларига экспортини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида B2B форматида учрашувлар ташкил этиш ва Британия компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Бирмингем Савдо-саноат палатаси 1813 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги энг нуфузли тузилмалардан бири ҳисобланади. Палата минтақадаги компанияларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади. Ушбу тузилма турли соҳаларда фаолият олиб борувчи 3100 дан ортиқ йирик корхоналарни бирлаштиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер