Ўзбекистонда «чемпион» тадбиркорлар рўйхати тузилади

Президентнинг тегишли фармони билан «чемпион» тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш тартиби белгиланди.
Унга туман ва шаҳар даражасида ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари киритилиши белгиланди.
Бундан ташқари, рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудлар бўйича камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари ҳамда республика даражасида йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган бизнес тузилмалари киритилади.
Шунингдек, фармонда Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмларини шакллантириш ҳамда кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмдан 10 ва ундан кўп одамни иш билан таъминлаган субъектларга 100 миллион сўмгача 3 йилгача муддатга йиллик 14 фоиз ставкада айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг