Ўзбекистонда биринчи марта робот ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди
Фото: Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
Ўзбекистонда биринчи марта Миллий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан робот ёрдамида мураккаб операция амалга ошириш йўлга қўйилди.
Гап шундаки, 25 ёшли бемор узоқ йиллардан буён дори таъсир қилмайдиган эпилепция билан яшаб келган. Шифокорлар махсус текширувлар орқали эпилепциянинг сабаби — бош миянинг ўнг томонидаги гиппокамп деб аталувчи соҳада носозлик (склероз) борлигини аниқладилар.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати хабарига кўра, бу муаммо замонавий робот-навигацион тизим ёрдамида ўта юқори аниқликда аниқланиб, жарроҳлик йўли орқали олиб ташланган. Бу технология шифокорларга миядаги муаммони миллиметр аниқликда кўриб, хавфсиз ва аниқ ишлаш имконини беради.
Бу жарроҳлик амалиёти — эпилепциянинг оғир шакли билан яшаётган беморлар учун умид ва Ўзбекистон тиббиётида янги босқичдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг