Ўзбекистонда банкдан кредит олган фуқаролар хорижга чиқишига чеклов қўйилганми?

14:55 25 Август 2024 Иқтисодиёт
319 0

Ўзбекистонда банкдан кредит олган фуқаролар хорижга чиқишига чеклов қўйилганми? Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори Акмал Назаров бу ҳақда маълумот берди.

Унинг билдиришича, қоидага кўра, банк ва фуқаро ўртасидаги муносабатларнинг барчаси фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳисобланган кредит шартномаси билан тартибга солинади. Банк билан фуқаро ўртасидаги шартномада фуқаронинг хорижий давлатга чиқишига чеклов ўрнатадиган ҳеч бир қоида йўқ. Бўлган тақдирда ҳам ноқонуний ҳисобланади.

“Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига асосан ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга. Бу дегани кредит шартномаси сизнинг хорижга чиқишингизни чеклаши Конституция қоидаларидга зид ҳисобланади” дейди директори Акмал Назаров.

Шу билан бирга баъзи ҳолларда, хусусан, фуқаро қарзларини вақтида тўламаган ва иши МИБга чиққан тақдирда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланиши мумкинлигини қайд этди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш этиш тўғрисидаги қонунга асосан, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган  муддатда қарздор шахс томонидан узрсиз сабабга кўра ижро этилмаганда давлат ижрочиси ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишии вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

“Истисно ҳоллар бўлмаса, банкдан кредит олган фуқаронинг хорижга чиқиш ҳуқуқи чекланмайди” деб таъкидлади Марказий банк вакили.

Фақат суд органларининг қарори билангина фуқаронинг хорижга чиқишига чеклов қўйилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?