Ўзбекистонда AI лойиҳалари учун 100 млн доллар ажратилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президентнинг “Сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–320-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорни қабул қилишнинг асосий мақсади ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларига асосланган устувор ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш ҳисобланади.
Қарорга мувофиқ, стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда қўшимча 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ қуйидаги мақсадлар учун ажратилмоқда:
• 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ беғараз асосда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун;
• 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тенг улушларда “Фондлар фонди” ва “IT Park Ventures” венчур жамғармалари устав капиталига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши сифатида киритилиши орқали сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун.
Мазкур маблағлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тақсимланиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг