Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун табиий фанларга ихтисослаштирилган «Болалар технопарки» ташкил этилиши мумкин

09:05 04 Март 2022 Жамият
801 0

Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари ва Россия давлат кимё-технологиялар университетининг проректори бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот алмашилди, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми ва Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун табиий фанларга ихтисослаштирилган «Болалар технопарки»ни ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

Болалар технопарки болаларнинг эрта ёшдан табиий фанлар, шунингдек, физика, кимё, биология ва экология соҳалари бўйича бошланғич билимларини эгаллаш имкониятига эга бўлган таълим лойиҳасига айланиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?