Ўзбекистонда 4 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади
Мамлакатимизда 4 та қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши эвазига атмосферага ташланмалар сезиларли даражада камаяди.
2023 йилнинг якунига қадар умумий қуввати 1 096,6 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.
Хусусан, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВт бўлган 2 та ҳамда Сурхондарё вилоятида қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Шунингдек, Навоий вилоятида қуввати 200 МВт бўлган яна битта қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши назарда тутилмоқда.
Маълумки, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида республикадаги биринчи 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиб, бунинг натижасида йилига 80 млн метр куб табиий газ иқтисод қилиниши эвазига атмосферага 160 минг тоннага яқин буғ газлари ташланишининг олди олинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, республикада йилига қарийб 1,0 млн тонна ташланмалар турғун манбалардан атмосферага ташланиб, умумий ташланмаларнинг 20 фоиздан ортиғи энергетика соҳасига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг