Ўзбекистонда 230 мингга яқин тадбиркор аёллар синфи шаклланди
Фото: Президент матбуот хизмати
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатини таъминлаш, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани таъкидланди.
Барча қонун, фармон ва қарорларни қабул қилишда гендер масаласи бўйича ҳуқуқий механизмлар жорий этилди. Энди хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсири баҳоланмай туриб, бирорта қонун қабул қилинмайди.
Яратилган кенг имконият ва шароитлар ҳисобига 230 мингга яқин тадбиркор аёллар синфи шаклланди, миришкор фермер аёлларимиз 12 минг нафардан ошди. Илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшаётган олималаримиз 6 минг нафардан ошди. Ўтган йили дунё ареналарида шижоатли қизларимиз 167 та олтин, 193 та кумуш, 243 та бронза медалини қўлга киритди.
Хотин-қизларимиз ҳаётидаги ана шундай катта ўзгаришлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг «Парламентдаги аёллар» рейтингида 92 поғона юқорилаб, 36-ўринни эгаллади. «Гендер тенглик ва бошқарув» индексида 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди. Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индексида эса ўз позициясини 43 поғонага яхшилаб, 48-ўринга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг