Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар шахс судланган
Ўзбекистонда 2023 йили Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 126 нафар шахс судланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, судланганларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 42 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (шартли ва озодликни чеклаш) тайинланган.
Судланганларнинг 111 нафари аёл, 15 нафари эса эркак. Ушбу жиноят оқибатида 242 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 151 нафарини аёллар ҳамда 24 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил қилган.
2024 йилнинг январь май ойларида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судланиб, уларнинг 52 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 17 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, шартли ва озодликни чеклаш) тайинланди.
Судланганларнинг 53 нафари аёл, 16 нафари эса эркак. Ушбу жиноят оқибатида 86 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 63 нафарини аёллар ҳамда 14 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг