Ўзбекистонда 2021-2022 ўқув йилларидан бепул мобиль болалар боғчаси ташкил этилади
“Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021–2022 ўқув йилидан республиканинг барча ҳудудларида мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши лозим. Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
-боланинг қонуний вакиллари аризаси;
-туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;
-бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
Такидланишича, мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.
1 сменадаги машғулотлар давомийлиги 3 соатгача бўлиши лозим. Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.
Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг