Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисига янги ўринбосарлар сайланди. Раис лавозими эса ҳозирча вакант
Зайниддинов Шавкат Зайниддинович Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ш.Зайниддинов 1983 йил 21 августда Тошкент вилоятида туғилган. У бугунги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, марказий кенгаш раисининг ўринбосари лавозимига Олимов Шерзод Муродуллаевич сайланди. Ш.Олимов 1988 йил 20 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси сифатида фаолият юритаётган Акмал Жумабоев Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Ташкилот расмий сайтига кўра, айни вақтда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси лавозими вакант ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг