Ўзбекистон ва Сингапур транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат транспорт вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Махкамов Сингапур Республикаси Транспорт вазири С.Исваран билан бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт - логистика марказларини қуриш, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича қатор келишувларга эришди.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Сингапур Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида Битим имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг