Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди

16:38 22 Январь 2025 Сиёсат
288 0

Бугун, 22 январ куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал майор Шуҳрат Холмуҳамедов расмий ташриф билан келган Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашди.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал майор Шуҳрат Холмуҳамедов делегация аъзоларини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўплаб соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Делегация раҳбари билан Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг мудофаа соҳасидаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида мудофаа вазирлари томонидан Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2025 йил учун ҳамкорлик режаси ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди.

Расмий қабулдан сўнг Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов бошчилигидаги ҳарбий делегация вакиллари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?