Эрондаги норозилик намойишлари пайтида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди
Эронда тўққиз кун давом этган норозилик намойишлари чоғида камида 35 киши ҳалок бўлган, 1,2 минг нафардан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда DW хабар берди.
Маълумотларга кўра, норозилик акциялари камида 88 шаҳарни қамраб олган. Айрим пайтларда куч тузилмалари намойишчиларга нисбатан куч ишлатган, айниқса кичик аҳоли пунктларида ўтган акцияларда бундай ҳолатлар кўпроқ кузатилган.
Ҳалок бўлганлар орасида 29 нафар намойишчи, тўрт нафар бола ва икки нафар хавфсизлик кучлари ходими бор.
Шунингдек, кеча Эрон суд тизими вакиллари норозилик намойишлари давомида ҳибсга олинган шахсларга нисбатан ҳеч қандай енгиллик қилинмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил охирида Эроннинг бир қатор йирик шаҳарларида инфляциянинг жадал ўсиши ва эрон риалининг кескин қадрсизланиши билан боғлиқ норозилик сабабли оммавий намойишлар бошланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг