Ўзбекистон ва Қозоғистон Устюрт платосининг ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш борасида ҳамкорлик қилади
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган CMS COP14 ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Қозоғистон Республикаси экология ва табиат ресурслари вазири ўринбосари Нуркен Шарбиев ўртасида меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида Устюрт платосида ёввойи ҳайвонларнинг трансчегаравий популяциялари ва уларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлашни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади ва чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Ҳужжат қуйидагиларни таъминлайди:
— кўчиб юрувчи турларнинг мувофиқлаштирилган мониторинги, тадқиқи ва инвентаризацияси;
— ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш;
— трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва миграция коридорларини яратиш;
— ҳайвонот дунёси ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва экотуризмни ривожлантириш имкониятларини ўрганиш;
— мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш;
— кўчиб юрувчи турларни сақлаш соҳасида замонавий ва инновацион технологияларни танлаш ва қўллаш бўйича маслаҳатлашувлар;
— кўчиб юрувчи ҳайвонларни ноқонуний ва/ёки асоссиз тутишга, шу жумладан, браконьерлик ва ёввойи ҳайвонлар ҳамда уларнинг ҳосилалари контрабандасига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва кучайтириш;
— қўшма илмий-амалий семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
— қўшма илмий ва илмий-оммабоп нашрларни тайёрлаш ва чиқариш;
— яшаш муҳитининг парчаланиши ва деградациясининг олдини олиш чоралари;
— “Йўл харитаси”нинг тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш учун инвестициялар ва маблағларни жалб қилиш.
Таъкидлаш жоизки, келишув 2023 йилда Бутунжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилган “Турон мўътадил чўллари” трансмиллий Бутунжаҳон табиий мероси объектини сақлаш бўйича Марказий Осиё давлатларининг мажбуриятларини бажариш мақсадида имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг