Ўзбекистон ва Қозоғистон диний идоралари ҳамкорлигида хайрли ишлар амалга оширилмоқда
Икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада ҳам изчил ривожланиб, биродарлик янада мустаҳкамланмоқда.
Хусусан, икки давлат диний идоралари ҳамкорлигида амалга оширилаётган хайрли ишлар, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қадрлаш, биргаликда глобал фатволарни ишлаб чиқиш, қардош халқларнинг диний эҳтиёжларини тўғри таъминлаш борасида самарали ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан учрашув ўтказди, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарида.
Самимий мулоқот чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи жанобларига Тошкент, Бухоро шаҳарларидаги нуфузли тадбирлар ва халқаро конференцияларда фаол иштироклари учун ташаккур айтиб, қозоғистонлик уламоларнинг халқаро форумдаги чиқишларини юқори баҳоладилар.
Мулоқотда Ўзбекистон томонининг Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралар раҳбарлари кенгаши ҳузурида Фатво ҳайъатини тузиш таклифининг амалий аҳамияти жуда юқори эканига урғу қаратилди. Мазкур ҳайъат глобал масалалардаги фатволар лойиҳасини ишлаб чиқиш, фатво идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш каби муҳим вазифалар билан шуғулланиши билан янада аҳамиятли эканига эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг