Ўзбекистон ва Малайзия ҳукуматлари ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган яна бир ҳужжат “Ўзбекистон Республикаси билан Малайзия Ҳукумати ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2023 йил 8 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонундир.

Ушбу Шартномада жиноий иш бўйича тергов ҳамда бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш асослари ва шартлари кўрсатиб ўтилмоқда. Шунингдек, сўров шакли ва мазмуни, унинг ижросини таъминлаш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш асослари ҳамда Шартнома доирасида олинган маълумот ва далиллардан фойдаланишда чекловлар билан боғлиқ масалаларга аниқликлар киритилмоқда.

Қонун билан ратификация қилинаётган Шартномада шахсларнинг манзили ёки уларнинг шахсига аниқлик киритиш масалалари белгилаб қўйилмоқда. Сўраётган Томон мурожаатига кўра сўралаётган Томон ўз қонунчилиги доирасида сўровда кўрсатилган шахс сўралаётган Томон ҳудудида эканлигига етарли асос мавжуд бўлганда уни топиш ҳамда шахсини аниқлашда зарур бўлган барча чораларни кўриши назарда тутилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, Қонуннинг қабул қилиниши икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятининг жиноий ишларни тергов қилиш ва судда кўриш давомидаги самарадорлигини оширишга, шунингдек, Малайзия Ҳукумати билан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қонуний асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг