Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

21:05 17 Март 2026 Сиёсат
171 0

Жорий йилнинг 17 март куни «Ўзбекистон – Индонезия» ва «Индонезия – Ўзбекистон» ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви ўтказилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция ва экспорт соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда юқори даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Индонезия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда парламентларнинг ўрни муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ва изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер