Ўзбекистон ва Эрон кино усталари томонидан буюк аждодларимиз ҳақида фильмлар суратга олиш имкониятлари муҳокама қилинди
Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Эрон маданият вазирининг ўринбосари, Кино ташкилоти раҳбари Муҳаммад Хазаий бошчилигидаги ушбу давлат делегациянинг “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштироки ташкил этилди.
Эрон делегациясини Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданият ва кино соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги тарихий алоқаларни инобатга олиб, Алишер Навоий ва Шарофиддин Али Яздий каби буюк аждодларимиз ҳақида ҳамкорликда фильмларни суратга олиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Муҳаммад Хазаий Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сиёсий ва маданий соҳада энг илғор мамлакати эканини таъкидлаб, ўзининг тарихий, маданий ва диний илдизлари билан халқаро ҳамжамиятда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. “Маданий муштараклик икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг фундаментал асосидир. Икки мамлакат цивилизациялари бир-бирига боғланган. Ўзбекистонликлар учун Машҳад, Сабзевар, Исфаҳон, Теҳрон, Табриз, Шероз, Нишопур, Кирмон шаҳарлари машҳур бўлса, Эрон халқи учун Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Фарғона ва Тошкент шаҳарлари жуда азиз”, деди Эрон маданият вазирининг ўринбосари.
Муҳаммад Хазаий, шунингдек, Ўзбекистон ва Эронда ўзаро кино ҳафталикларини ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Эрон Кино ташкилоти ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва Эрон Кино ташкилоти раҳбари Муҳаммад Хазаий томонидан имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг