Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади

Нью-Йорк шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.
Маълумки, Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги алоқалар, айниқса, савдо-иқтисодий ва сиёсий мулоқотлар изчил ривожланиб бормоқда.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро тузилмалар доирасида шерикчиликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги, шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ва парламентлари ўртасидаги фаол ўзаро алоқалар мамлакатларимиз аёллари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа яратаётгани алоҳида қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорлик доирасида хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-маърифий ҳаётдаги иштирокини ошириш, жамиятдаги ижтимоий мавқейини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўшма лойиҳалар асосида бирлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Хусусан, илмий муассасалар ўртасида оила ва хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда Ўзбекистон ва Эроннинг етакчи олий таълим муассасаларида талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг