Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида нечта ҳужжат имзоланиши маълум қилинди
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга амалга ошираётган расмий ташрифи доирасида жами 19 та битим имзоланиши режалаштирилган. Шулардан иккитаси давлатлараро, 6 таси ҳукуматлараро ва 8 таси идоралараро келишувлардир.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Милана Базарова матбуот марказидаги чиқиши давомида маълум қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, муҳим битимлардан бири ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувдир. Бу ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашишни ўз ичига олади. Белоруссия ҳарбий маҳсулот ва қурол ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг йигирмата энг йирик давлатларидан бири саналади. Мамлакатнинг 2017 йилда ҳарбий техника маҳсулотларини етказиб бериш кўрсаткичи бир миллиард АҚШ долларидан ошди. Қолган шартномалар соғлиқни сақлаш, туризм, қишлоқ хўжалиги, олий таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг