Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Етакчилар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.
Маданият, кинематография ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чораларни кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ташкил этиш муҳимлигини қайд этдилар.
МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг