Ўзбекистон ва АҚШ фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар имзолади
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб, фойдали қазилмалар соҳасида келишувларга эришди.
7 апрель куни делегация тоғ-кон саноати, меҳмонхона бизнеси ва озиқ-овқат саноати йўналишларида фаолият юритувчи компаниялар билан музокаралар олиб борди. Учрашувларда Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари, яратилган шароитлар ва сармоя учун қулай муҳит ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.
Якунда фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди. Унга мувофиқ, фойдали қазилма конларини излаш ва қазиб олишга сармоя жалб қилиш, юқори даражада майдалаш комплексларини қуриш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича режалар белгиланди.
Бундан ташқари, меҳмонхоналар қурилиши бўйича ҳамда туризм соҳасида янги лойиҳалар муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш муддатлари келишиб олинган.
Айни пайтда имзоланган келишувларнинг тафсилотлари очиқланмади, лекин лойиҳалар бўйича масъул лойиҳа менежерлари тайинланган ва келишувлар тегишли ҳужжатлар билан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг