Ўзбекистон узоқ танаффусдан сўнг Қирғизистон ва Туркманистонга тамаки экспортини қайта тиклади
“British American Tobacco Uzbekistan”(“БАТ”) Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистон ва Туркманистонга тамаки маҳсулотларини экспорт қилишни бошлади.
Турли объектив сабабларга кўра охирги ўн йилда бундай товарларни қўшни давлатларга етказиб бериш беқарорлик касб этиб келаётганди.
Мамлакатимизда валюта сиёсатининг либераллаштирилиши натижасида “БАТ” Самарқанддаги тамаки фабрикасини модернизациялаш ва уни қўшни давлатларга тайёр маҳсулотлар етказиб берувчи минтақавий марказга айлантириш учун қўшимча инвестиция йўналтиришга қарор қилди.
Хабарга кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида Қирғизистон ва Туркманистонга тамаки маҳсулотлари юбориш бўйича дастлабки шартномалар имзоланди. Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғилистон билан бу борада музокаралар якунланиш арафасида турибди.
Бинобарин, компания товарларнинг дастлабки партиясини май ойида Бишкекка жўнатди.
Маълумот учун, “British American Tobacco Uzbekistan” брендига 1994 йилда асос солинган бўлиб, у шу пайтга қадар мамлакатда мазкур соҳани янгилаш учун 400 миллион АҚШ доллари сарфлади. Айни чоғда компанияда 1200дан ортиқ қиши ишлаяпти, Самарқанд вилоятидаги 600 нафар фермер ва 7 минг нафар табака етиштирувчи билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг