Ўзбекистон умумий ер майдонининг 7,7 фоизини ўрмон билан қопланган ер майдонлари ташкил этади

14:26 11 Август 2023 Жамият
344 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги агентлиги бўлим бошлиғи Музаффар Латипов маълум қилди.

Шунингдек, ўрмон фонди ерларининг умумий ер майдони 11,8 млн гектарни, Ўзбекистон умумий ер майдонининг 26 фоизини ташкил қилади.

Ўрмон фонди ерларининг 82 фоизи чўл, 14 фоизи тоғ, 4 фоизи тўқай ҳудудидан иборат.

Ўтган олти ойда Республикада экологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 200 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари амалга оширилди.

Ўрмон фондидаги 3,5 минг гектар фойдаланилмаётган ер майдони ўзлаштирилди.

5 минг гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантацияси ташкил этилиб, 2 минг тонна хомашё етиштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер