Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси қандай мукофотланди?
Фото: ЎФА
Жорий йилнинг 6-10 август кунлари Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашига мезбонлик қилди.
Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси мазкур босқичда муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Терма жамоа саралаш босқичи доирасида Баҳрайн (8:0) ва Шимолий Мариана ороллари (8:0) устидан йирик ҳисобдаги ғалабаларга эришди ҳамда Иордания термаси билан дуранг (3:3) ўйнади. Ушбу натижалар эвазига Владимир Панов бошқарувидаги қизлар ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, 2026 йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўл олди.
Ушбу ғалабадан сўнг, 11 август куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш ўтказилди. Унда раҳбарият футболчилар ва мураббийлар штабига мазкур ғалабалар учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, халқаро майдонда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилган футболчилар ва мураббийларга Ассоциация томонидан пул мукофотлари топширилди.
«Халқ сўзи» манбасига кўра, футболчиларга 5 миллион сўм миқдорида мукофот пуллари берилган.
Яна шуни ҳам қайд этиш жоизки, июль ойида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига 20 миллион сўмдан мукофот пули берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг