Ўзбекистон – Туркманистон: парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
2022 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева жорий йил 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Туркманистон Миллий Генгеши Межлиси раиси Гулшат Маммедова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқот мамлакатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги муҳим платформага айлангани таъкидланди.
Шунингдек, томонлар икки мамлакат парламентлари ҳузурида ташкил этилган парламентлараро дўстлик гуруҳларининг фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликка оид эришилган келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаб бориш, бунда парламентларнинг қўмиталари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, томонлар сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, шунингдек гендер тенглик, таълим ва ижтимоий ҳимоя йўналишларида кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг