Ўзбекистон туризми салоҳияти Россия телеканалларида намойиш этилмоқда

22:08 08 Май 2023 Маданият
774 0

Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида «Первый канал» телеканалининг кенг томошабинлар аудиториясига эга бўлган «Жизнь других» дастурининг навбатдаги сони Ўзбекистонга бағишланди.

«Жизнь других» ижодий гуруҳи мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган турли соҳа вакиллари, жумладан, ички ишлар органлари, спортчилар, санъаткорлар, тозалик бўйича коммунал хизматлари вакиллари билан суҳбат қилди, шунингдек, Тошкент шаҳрининг тарихий диққатга сазовор жойларида тасвирга олиш ишларини олиб борди.

Маълумот учун: «Жизнь других» теледастурининг бошловчиси Украиналик таниқли телебошловчи ва режиссёр Жанна Бадоева томошабинларга оддий хорижликларнинг ҳаёти ҳақида маълумот бериб боради. Хусусан, шаҳарнинг тарихий ва сайёҳлик манзиллари, урф-одат ва анъаналари, маҳаллий аҳолининг турмуши тарзи, таомлари, оила харажатлари, иш ҳақи, шаҳарнинг турмуш даражаси, шифохоналар, болалар боғчалари, ойлик коммунал тўловлар ва нафақахўрлар ҳаёти тўғрисида роликлар тайёрлайди.

Шунингдек, Жанна Бадоева «Орёл и решка» саёҳат дастури бошловчиси сифатида жуда машҳур бўлиб, ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони 3 миллион кишини ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер