Ўзбекистон термаси Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этди
Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини марказлашган ҳолда Саудия Арабистонида давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур термасини йирик - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Футболчиларимиз учрашувнинг илк дақиқалариданоқ бугун ғалаба қозонишлари муқарра эканликларини амалда исботлай олишди. Тўпни назорат қилиш, шошилмай, бемалол майдон бўйлаб ҳаракатланиш, ортиқча куч ишлатмай рақиб ўйинчиларига ўйин бермаслик... устунлик бутунлай биз томонда эканлиги бошиданоқ сезилди.
Голларга эътибор беринг:
6-дақиқа. Икром Алибоевнинг чиройли пасидан кейин Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди.
35-дақиқа. Элдор Шомуродовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга Жалолиддин Машарипов эгаллади ва дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди.
45+2-дақиқа. Элдор Шомуродов ҳам голсиз қолмади.
50-дақиқа. Одил Аҳмедов ҳам гол уриши керак эди, урди ҳам.
89-дақиқа. Одил Аҳмедовнинг узатмаси рақиб ҳимоячининг бошига тегиб, голга айланди...
ЎЗБЕКИСТОН - СИНГАПУР - 4:0
"Қирол Фахд" стадиони, Ар Риёд, Саудия Арабистони
Бош ҳакам: Aли Aбдулнаби Aлсамаҳижи (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлар: Навоф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Фади Маҳмуд (Сурия)
Захира ҳаками: Муҳаммад Aбдулла (БAA)
Назоратчи: Умар Муса Aбу Лум (Иордания)
Комиссар: Aсеп Сапутра (Индонезия)
Голлар: Жалолиддин Машарипов (6', 35), Элдор Шомуродов (45+2), Одил Аҳмедов (50), Ирфан Фанди (89-ўз дарв.).
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов, 45), Умарбек Эшмуродов, Исломжон Қобилов, Олег Зотеев, Отабек Шукуров (Одилжон Ҳамробеков, 55), Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов (Фарруҳ Икромов, 55), Достонбек Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 46, Темурхўжа Абдуҳолиқов, 60), Элдор Шомуродов
Сингапу: Изван Маҳбуд, Мадху Мохана (Зулқарнайн Сузлиман, 67), Байхакки Хайзан, Шакир Хамза, Назрул Назари (Шавал Ануар, 46), Шаҳдан Сулаиман, Зулфахми Арифин, Хафиз Сужад (Ирфан Фанди, 30), Хаззуван Халим (Сайфулла Акбар, 71), Фарис Рамли, Ясир Ханапи
Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров (12), Одилжон Ҳамробеков (59), Исломжон Қобилов (90+1) - Байхакки Хайзан (10), Зулфахми Арифин (33).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг