Ўзбекистон сиёсий ва фуқаролик эркинлиги рейтингида неча балл тўплади?
Сиёсий ва фуқаролик эркинликлари рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 12 балл тўплаб, Марказий Осиёда учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Freedom House» хабар қилди.
Натижаларга кўра, Қирғизистон Марказий Осиёдаги энг эркин давлат деб топилган. «Freedom House» унга 26 балл берди.
Ўзбекистон ўз натижаси билан Тожикистон ва Туркманистонни ортда қолдирди. Ташкилот экспертлари Қозоғистондаги эркинлик даражасини 23 баллга баҳолаган.
Ташкилот методологиясига кўра, Ўзбекистон эркин бўлмаган давлатлар тоифасига киради. Лекин бу рейтингдаги натижалар секинлик билан яхшиланиб бормоқда. Ўзбекистон 2020 йилда 10 балл, 2017 йилда эса 3 баллик натижа кўрсатганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг