Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган россиялик спортчи Олимпиададаги юришини ғалаба билан бошлади. Оқтенгеда эса мағлубият

14:55 06 Август 2024 Спорт
223 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рустам Ассакалов ва Оқтенге Кеунимжаева «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.

Юнон-рум курашида -97 кг вазн тоифасида қатнашаётган Рустам Ассаколов Олимпия ўйинларида муваффақиятли старт олди. Тажрибали курашчимиз 1/8 финалда гондураслик Кевин Мехияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда унга арманистонлик Артур Алексанян рақиблик қилади.

Октенге Кеунимжаева эса -50 кг вазн тоифасида 1/8 финалда украиналик Оксана Ливач билан беллашди. Баҳс Ливачнинг ғалабаси билан якунланди. Энди украин спортчиси финалгача етиб борган тақдирда Актенге бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Рустам Ассакалов 1984 йил 13 июлда Россиянинг Новороссийск вилоятида туғилган. 2013 йилдан бери Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келади.

Актенге Кеунимжаева 1999 йил 19 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Актенге кураш бўйича Осиё чемпионатининг уч карра бронза медали совриндори ҳамдир.

Аввалроқ, биринчи спорт курашчимиз Исломжон Баҳромов турнирни тарк этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?