Исломжон Баҳромов юнон-рум курашида илк ғалабасини қўлга киритди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломжон Баҳромов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.
Исломжон спорт курашидаги илк иштирокчимиз ҳисобланади. Юртдошимиз биринчи чиқиши Олимпиада байроғи остида ҳаракат қилаётган «Қочқинлар жамоаси» аъзоси, аслида эронлик, Жамол Вализодага қарши бўлди. Исломжон олимпиада байроғи остидаги спортчини 9:0 ҳисобида мағлуб этди.
Унинг кейинги рақиби Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Се Унг Ри.
Қайд этиш керакки, Вализода 1991 йилда Эроннинг Кирманшоҳ шаҳрида туғилган.
Аввалроқ, ўзбекистонлик мураббий қирғизистонлик боксчига секундантлик қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг