Ўзбекистон санъат усталари «7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми»да иштирок этди
21-23 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Чежудо провинциясида «7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми» бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, АҚШ, Индонезия, Филиппин ва Жанубий Корея санъаткорлари ўз маданий дастурлари билан иштирок этдилар.
Фестивалнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакиллари Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилган муносабатларнинг барча йўналишларда, жумладан, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам изчил ривожланаётганини таъкидлашди.
Ўзбекистон Давлат филармонияси раҳбари Анвар Тожибоев бошчилигидаги санъаткорлар жамоаси ижро этган «Сегоҳ», «Алла», «Ёр-ёр», «Ёд айламадинг» ва «Ўзбекистон» тароналари фестиваль иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Ташкил этилган махсус Санъат ва маданият симпозиуми доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ҳамда миллий қўшиқчилик анъаналари тақдимот орқали маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар орасида кенг тарғиб қилинди.
Шу билан бирга, тадбир доирасида Жанубий Корея Маданият ва санъат марказлари ассоциацияси президенти Ли Син Чжон, 7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми бош котиби Ким Хюн Дон ва Халқаро хор симпозиуми қўмитаси раиси Ли Юн Жо билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Уларда давлатларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани баробарида жорий йил давомида ўтказиладиган халқаро тадбирларда биргаликда иштирок этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг