Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Пекиндаги Хитой Миллий музейига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлигида Пекиндаги Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.
Ушбу ҳашаматли музейда Чин мамлакатининг 5000 йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади.
Биринчи хонимлар музейдаги Хитойнинг бой маданияти ҳақида сўзловчи нодир экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Самимий суҳбатда халқларимиз маданияти ва қадриятлари ўхшашлиги, ришталаримиз кўп минг йиллик тарихга эга экани, буларнинг барчаси бугунги муносабатларимиз ривожига кучли суръат бағишлаётгани қайд этилди.
Зироат Мирзиёева халқларимизни янада яқинлаштириш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини, мамлакатларимизда мунтазам ўтказиб келинаётган Маданият кунлари бунга ёрқин мисол эканини таъкидлади.
Музей билан танишув илиқ ва самимий руҳда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг