Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2022 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси, Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау билан учрашди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамкасбини ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилиши муваффақиятли ўтгани, шунингдек, Полшанинг ташкилотга раислиги муносиб якунлангани билан табриклади.
Учрашувда Ўзбекистон-Полша муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2023 йилда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Полша ҳукуматлараро комиссиясининг 8-мажлисини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг