Ўзбекистон Республикаси Президенти Россиянинг “Уралхим” компанияси раҳбарини қабул қилди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни “Уралхим” компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди.
Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг