Ўзбекистон Президенти Мисрнинг етакчи компанияси раҳбарини қабул қилди

18:10 29 Май 2023 Сиёсат
747 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди.

Мисрнинг етакчи инвестиция-саноат корпорацияси раҳбари олий даражадаги келишувлар доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистонда қўшма “йўл харитаси” доирасида қиймати 1,2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари кўриб чиқилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва металл конларини ўзлаштириш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш ва бошқариш, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер