Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон билан парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Ҳиндистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси – Лок Сабҳа Спикери Ом Бирла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида спикер давлатимиз раҳбарига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда товар айирбошлашда барқарор ўсиш кузатилмоқда, муваффақиятли кооперация лойиҳалари кўпаймоқда, авиақатновлар кенгаймоқда.
Энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, IT, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг 4 та университети филиаллари фаолият юритмоқда.
Суҳбатда яқин парламентлараро алмашинувларни, соҳавий қўмиталар даражасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш, дўстлик гуруҳлари ва ёшлар платформаларини ташкил этиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятини самарали ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг