Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазири билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Фото: president.uz
25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида Беларусь делегациясига бошчилик қилаётган Беларус Республикаси Бош вазири Роман Головченкони қабул қилди.
2019 йил август ойида Беларусга қилинган олий даражадаги ташрифда эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида юқори суръат кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Жумладан, ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ўсиб, жорий йил бошидан буён 57 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперацияси кенгайиб бормоқда.
Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва мутаносиблигини таъминлаш, жумладан, бунга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш, савдо уйлари тармоғини ривожлантириш орқали эришишга алоҳида эътибор қаратилди.
Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион дастурлар ва маданий-гуманитар алмашинувни биргаликда қўллаб-қувватлаш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан «йўл харитаси» қабул қилиниши юзасидан келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг