Ўзбекистон парламенти делегацияси Женева шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг учинчи конференциясида иштирок этди
Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Женева шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг «Иқлим ўзгаришига қарши курашишда парламент фаолиятини кучайтириш» мавзусидаги учинчи конференциясида иштирок этди.
Ташкилотда иштирок этувчи парламентлар ва халқаро тузилмалардан 53 та делегация ҳозир бўлган анжуман давомида иқлим ўзгаришига қарши курашишда парламентларнинг ролини кучайтиришга қаратилган қатор стратегия ва ёндашувлар муҳокама қилинди.
Иқлим ўзгариши жамоавий ҳаракатларни талаб қиладиган замонамизнинг глобал муаммоларидан бири бўлиб қолаётгани, бугун қабул қилинадиган қарорлар келажак авлодларга узоқ муддат таъсир кўрсатиши айтиб ўтилди.
Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш, барқарор экологик сиёсат соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган намунавий қонунларни ишлаб чиқиш бўйича парламентларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси ўз нутқида жаҳон мамлакатлари парламентлари, биринчи навбатда, инсон омилининг сайёрамизга салбий таъсирини имкон қадар камайтириш бўйича шошилинч чоралар кўриш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, экологик муаммоларни ҳал қилишда парламентлардан талаб этиладиган зарур жиҳатлар санаб ўтилди. Экология ва иқлим ўзгариши соҳасига доир қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича мамлакатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал ўртача ҳароратнинг ўсишини Цельсий бўйича 2 даражадан паст даражада ушлаб туришга эришиш ва Париж битимини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, Сенат Раиси иштирокчилар эътиборини «яшил» технологиялар ва тегишли инфратузилмага инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигига қаратди.
Конференцияда Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи Бюроси ва доимий комиссияларини шакллантириш, шунингдек, халқаро ташкилотларга Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи ҳузурида кузатувчи мақоми бериш тўғрисидаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.
Тадбир якунида унинг натижаларини сарҳисоб қилган ҳолда Женева декларацияси қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг