Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар сони қанча?

14:19 26 Август 2025 Жамият
213 0

2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар асосий фонд экспонатлари сони 2,7 миллионтани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, Ўзбекистондаги музейларда сақланаётган экспонатлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Пойтахтдаги музейларда 1 миллион 255 минг 915 дона экспонат рўйхатга олинган.

Ундан кейинги ўринда 239 минг 650 та экспонат билан Самарқанд вилояти иккинчи, 197 минг 506 та экспонат билан Қорақалпоғистон Республикаси учинчи поғонада қайд этилган.

Музейлардаги асосий фонд экспонатлари сони ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Сурхондарё вилояти – 178 080 та;
  • Фарғона вилояти – 161 403 та;
  • Бошқа ҳудудлар – 703 441 та.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 129,2 мингтага ёки 5 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер