Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир қарорни имзолади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.
Қарорга кўра, меҳнаткаш ва бағрикенг халқнинг бунёдкорлик салоҳияти билан эришилаётган улкан натижаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказилади.
Мустақиллик байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари ўтказилади.
Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси билан биргаликда “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишга масъул бўлади.
Шунингдек, мамлакат истиқлолини тараннум этувчи энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари танловларининг якуний босқичи ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг