Ўзбекистон мис маҳсулотлари АҚШ ва Мексикага экспорт қилина бошлади

16:18 14 Март 2024 Иқтисодиёт
667 0

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган.

Маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.

Комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер