Ўзбекистон манфаатларини халқаро миқёсда қатъий ҳимоя қиладиган чин ватанпарвар дипломатлар даври келди — Шавкат Мирзиёев

19:35 15 Январь 2026 Сиёсат
137 0

«Сизларнинг ҳар бирингиз давлатимиз ва халқимиз номидан чет элда иш олиб бораётган, Янги Ўзбекистоннинг ўзгаришлар руҳи ва шиддатини намоён этаётган ишончли вакилсиз.

Айниқса, сизлар ўзингизнинг ақл-заковатингиз, талабчанлигингиз, юксак билимингиз, олижаноб халқимизнинг энг яхши қадрият ва анъаналарини мужассам этганингиз билан барчага ўрнак ва намуна бўлишингиз керак.

Энди янгича руҳда ишлайдиган ва аниқ натижаларга эришадиган, Ўзбекистон манфаатларини халқаро миқёсда қатъий ҳимоя қиладиган чин ватанпарвар дипломатлар даври келди.

Чунки Янги Ўзбекистоннинг янги қиёфаси ва имижи, шаъни ва шуҳрати, энг аввало, сизларнинг тимсолингизда яққол намоён бўлади. Бу шарафли ва масъулиятли йўлда барчангизга омад ва зафарлар тилаб қоламан», – деди Президентимиз йиғилиш якунида.

Йиғилишда хориждаги элчиларимизнинг ҳисобот ва таклифлари тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?