Ўзбекистон — Хитой аграр таълим форуми бўлиб ўтди

22:33 22 Январь 2024 Сиёсат
802 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасида «Ўзбекистон — Хитой аграр таълим форуми» бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Шимолий-Ғарбий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети проректори профессор Ву Путе ҳамда Синьцзян университети ректори Сяо Фу ва бир қатор қишлоқ хўжалиги университети раҳбарлари иштирок этди.

Ҳозирда, Тошкент давлат аграр университети Шимолий-Ғарбий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети ҳамда Синьцзян университети билан бир қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Яқинда Синьцзян университетининг 20 нафар ўқитувчи ва талабаларидан иборат гуруҳ Тошкент давлат аграр университетига амалиёт ўташ учун келгани ҳам Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги кўп йиллик манфаатли ҳамкорликнинг яна бир кўринишидир.
 

Иброҳим Абдураҳмонов ўз навбатида бугунги кунда илм-фанни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалигида янгича қараш, янгича муносабатларга ишонч билдирган ҳолда давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган ташрифи кенг кўламли ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашда алоҳида ўрин тутиши таъкидлади.

Шунингдек, ташкил этилаётган мазкур учрашувлар ҳам айнан давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга таълим бериш ва уларни инновацион ғояларини ҳаётга татбиқ этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганидан далолат бераётганини айтиб ўтди.

Айтиш керакки, Хитой Ўзбекистон билан кўп томонлама амалий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ҳам айнан хитойлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга қизиқишининг ниҳоятда кучли эканлигидан далолат беради.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер