Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди. Вилоят Оқилова 1937 йилда машҳур санъаткор, рақс санъати дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Исахор Оқилов оиласида дунёга келган.
Раққоса сифатидаги фаолияти давомида «Занг», «Ларзон», «Шодлик», «Хоразм лазгиси», «Помир рақси», «Афғонча», «Дилрабо», «Шодиёна» каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва халқимиз эътирофига сазовор бўлган.
Вилоят Оқилова балетмейстер сифатида «Чорзарб», «Самандарий», «Бухоро тўлқини», «Тановор 2», «Сурнай лазгиси», «Мавриги» каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган санъат дарғаларидан бири эди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг