Ўзбекистон илм-фанининг жаҳон илмий маконига интеграциялашуви бўйича форум ўтказилди

15:52 16 Ноябрь 2022 Жамият
379 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Спрингер Натуре компанияси томонидан «Ўзбекистон илм-фанининг жаҳон илмий маконига интеграциялашуви учун Спрингер Натуре компаниясининг ахборот ресурслари» бўйича форум ўтказилди.

Форумда Спрингер Натуре компаниясининг Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистондаги вакили Ирина Александрова, МДҲ мамлакатларида илмий журналлар бўйича вице-президенти Александр Бирюков билан иштирок этдилар.

Сўзга чиққан Александр Бирюков: «Инновацион ривожланиш вазирлиги, ҳамда Спрингер Натуре ўртасида ҳамкорлик 3 йилдан буён давом этмоқда. 105 та илмий ва таълим ташкилоти кириш ҳуқуқига эга бўлган бўлса, жорий йилда эса уларнинг сони 150 тага этди. Ушбу ташкилотларнинг ходимлари ташкилот ҳудудидан ҳеч қандай чекловларсиз журналларни қидириш ва танлаш, долзарб илмий мақолалар ва тадқиқот баённомаларини ўқиш ва юклаб олиш имкониятига эгадирлар. Шунингдек, улар платформадан масофадан туриб рўйхатдан ўтиш ва ундан кейин фойдаланиш имкониятига эга.»

Форум давомида СпрингерЛинк илмий маълумотлар базасининг имкониятлари, шунингдек, платформадан фойдаланиш имкониятига эга университетлар ва илмий-тадқиқот институт тадқиқотчиларининг ундан фойдаланганлик бўйича статистик маълумотларга эътибор қаратилди. Шу билан бирга, 2022 йил ноябрига қадар линк.спрингер.cом платформасида энг кўп мақоллар чоп этган ўзбекистонлик олимлар, ҳамда энг фаол университетлар эътироф этилди.

Жумладан, нуфузли илмий журналларда энг кўп мақола чоп этган Топ-5 ўзбек олимлари аниқланди. Булар — Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Бехзод Юлдашев, С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти катта илмий ходими, кимё фанлари доктори, академик Хайрулла Бобакулов, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, Техника фанлари доктори Нилуфар Авезова, В. А. Романовский номидаги Математика институти профессори Равшан Ашуров , ЭРГО Аналйтиcс директори, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва АКФА университети профессори Рауфхон Салаходжаевдир. Шунингдек, Топ-10 энг фаол ташкилотлар эътироф этилди — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет, Урганч давлат университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Наманган давлат университети ва Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтлари.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер